ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ТАБОБАТИ АССОЦИАЦИЯСИ

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришнинг устувор чора-тадбирлари” дастурининг ижроси юзасидан ташкил этилган. Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади халқ табобатини ривожлантириш ва такомиллаштириш, доривор ўсимликлар ва табиий воситаларнинг ривожланган бозорини шакллантиришга кўмаклашиш ҳамда ўз аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш орқали уларни умумий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

«Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси» Адлия вазирлигининг “Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги” 2019 йил 12 июнъ 884-сонли «Гувоҳнома» асосида давлат рўйхатидан ўтган.