Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фуқароларнинг замонавий тиббий хизматларга ва дори-дармонлар билан таъминланишига бўлган имкониятларини кенгайтирди, шунингдек, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги яхшиланишига олиб келди. Шу билан бирга, бугунги кунда энг замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган тиббий марказлар , шифохоналар ва клиникалар тизими қанчалик тараққий этаётган бўлмасин, аҳолининг маълум бир қисми ҳамон ҳалқ табобати вакилларига мурожаат этаётганликлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ушбу ҳолатни кўп жиҳатдан расмий тиббиётнинг барча минтақаларга ва аҳолининг барча қатламларига тўлиқ кириб бормаганлиги, кўрсатилаётган хизматлар ва дори воситаларининг асосан пуллик ва анча қиммат эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, тиббий соҳадаги бюрократия, коррупция каби салбий ҳолатлар ва тиббий хизматч илар малака даражасининг пастлиги ҳамда беморларнинг тиббий саводхонлиги
етарли эмаслиги каби ҳолатлар ҳам аҳоли ўртасида халқ табобатининг муайян даражада оммалашишига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, экологик вазиятнинг йилдан йилга ёмонлашиб бораётганлиги ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар туфайли турли ўткир сурункали ва бошқа касалликлар тобора ортиб бораётганлигини ҳам ушбу жараёнга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар қаторига киритса бўлади. Айнан ушбу жиҳатлар боис касалликларни даволашда халқ табобати муҳим аҳамият касб этиши ва табибларнинг хизматларига аҳолининг турли қатламларида катта эҳтиёж сезилаётганлиги табиий ҳолдир.

Европалик олимлар фуқароларнинг халқ табобатига бўлган муносабатини ўрганишга қаратилган бир қатор тадқиқотларни амалга оширганлар. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мазкур тадқиқотлар натижаси асосида тузилган якуний ҳужжатида кўрсатилишича, ижтимоий сўровларда иштирок этганларнинг кўпчилиги айрим мураккаб касалликларни даволашда халқ табобати усуллари замонавий тиббиётнинг даволаш усулларига нисбатан анча афзалликларга эга эканлигини билдирганлар. Хусусан, сўровномага асосланиб тадқиқотчилар томонидан илгари сурилган фикрларга кўра онкологик касалликларни даволашда замонавий тиббиётда қабул қилинган ва қўлланиладиган усулларга нисбатан халқ табобати усуллари билан даволаш 2,5-3 баравар кўпроқни ташкил қилади ва ушбу усуллар самарали, қулай ва арзонлиги билан ажралиб туради.

Бундан ташқари, кўпчилик мамлакатларда замонавий тиббиётга давлат бюджетидан жуда кўп мабла ғ ажратилади. Шу нуқтаи назаридан қараганда ҳам халқ табобати иқтисодий жиҳатдан ўта самарали ҳисобланади. Чунки бунда давлат бюджети харажатларини сезиларли даражада камайтиришга эришилади, таъбир жоиз бўлса замонавий тиббиёт тизимига тушаётган “юкнинг” салмоғи камаяди.

ЖАВОБНИ ҚОЛДИНИНГ

Илтимос, шарҳингизни киритинг!
Илтимос исмингизни бу эрга киритинг