Бугунги куннинг ўткир ва долзарб муаммолари биздан замонавий тараққиётнинг асосий тамойилларини ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш билан бирга, инсониятнинг яқин-олис тарихидаги бой тажрибасини ҳам теран идрок этишни, шу асосда амалий хулосалар чиқаришни тақозо этмоқда, яъни тарих тажрибаси одамзод учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, ўзбек халқининг кўп асрлик табобат тарихи ҳам ана шундай буюк тажрибалар манбаидир.

Халқ табобатини ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини тадқиқ этишда мазкур воқеликнинг келиб чиқиш тарихи, хусусан, мамлакатимиз ҳуқуқий тизими шаклланишининг турли босқичларида бу борадаги ижтимоий муносабатлар ва уларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, мамлакатимизга чоризм истилосидан кейин ғарб тиббиётининг кириб келишигача бўлган минг йиллар давомида халқ табобати даволашнинг бирдан-бир воситаси ва тизими бўлиб хизмат қилган. Шу боис, бугунги кунда халқ табобати соҳасига оид ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини яратишда тарихий тажрибага мурожаат қилиш ва таяниш муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда халқ табобати узоқ тарихга эгадир. Ушбу беба ҳо неъмат авлоддан-авлодга ўтиб, халқнинг неча минг йиллик тажрибалари натижасида сайқалланиб, бизгача етиб келган. Ибтидоий маданиятнинг Л.Морган, Э.Тейлор, Р.Солески, В.Алексеев каби тадқиқотчилари тўғри таъкидлаганларидек, халқ табобати – ер юзида инсониятнинг пайдо бўлиши билан тенгдир.

Кўҳна Шарқ тибга оид қарашларнинг ҳам қадимий ўчоғи ҳисобланади. Туркий ва форсий тилларда сўзлашувчи хал қларнинг оғзаки ижоди ҳамда “Авесто”даги далиллар буни аниқ тасдиқлайди. Авестонинг барча қисмларида, хусусан “Вендидод”26да табиблар тайёрлаш, уларнинг бурчи ва вазифалари, табобат амалиёти, касалликлар таснифи, уларнинг пайдо бўлиш сабаби ва омиллари, беморларни даволаш усуллари, доривор ўсимликлар, уларнинг таснифи, ноёб доривор гиёҳлар хақида анча қимматли маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари, Авестонинг мазкур бўлимида уй-жой, атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш, тоза тутиш, шахсий гигиенанинг турли жиҳатлари ҳақида ҳамон ўз қимматини йўқотмаган маслаҳатлар, тавсиялар кўп учрайди.

Китобда табиб маданияти, ахлоқи, унинг касбига фидойилиги, табиб меҳнатини қадрлаш масалалари баёнига ҳам алоҳида саҳифалар ажратилган. Жумладан, табиб маънавий, рўҳий жиҳатдан пок бўлмоғи, эътиқоди мустаҳкам, турмуш-тарзи ҳам, либоси-ю асбоблари махсус суюқликда тозаланган , ўзи бир неча амалий тажрибалардан, синовдан ўтган бўлиши шарт. Айни пайтда “Вендидод”да табиблик фаолияти билан
шуғулланиш учун маълум бир талаблар ўрнатилганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, мазкур бўлимда “Табиблик касбини эгаллаган маздопараст (зардуштийлик ақидасининг табибликка даъвогар вакили) яхшиси ўз салиқаси ва чапдастлигини девпарастларда (ҳайвон) синаб кўргани маъқул. Агар уч мартагача девпараст жарроҳ тиғидан омон қолмаса, ундай одам бу касбдан воз кечмоғи лозим. Уни одамлар муолажасига я қинлаштирмаслик керак. У уч гал ҳам девпарастни пичоқ билан муваффақиятли даволай олса, у тақдирда табиблигини давом эттириши, маздопарастларни ҳам тиғ билан даволаши мумкин”, деб таъкидланган.

ЖАВОБНИ ҚОЛДИНИНГ

Илтимос, шарҳингизни киритинг!
Илтимос исмингизни бу эрга киритинг