Мамлакатимизда Президентимиз томонидан халқимизга хос миллий қадриятларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келиняпти.

Сўнгги йилларда мингйиллик тарихга эга анъаналаримиздан ҳисобланган халқ табобатига нисбатан муносабат мутлақо ўзгаргани, жабҳа ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинаётгани ҳам бунинг тасдиғидир.

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси Бошқаруви раиси Р.Хонназаров ҳамда BMB Trade Group компанияси кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов ҳамда икки томон вакиллари ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар музокараларда ўзаро йўлга қўйилаётган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва фаоллаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашув давомида шу мезонлар асосида Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси ҳамда BMB Trade Group компанияси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Мазкур муҳим ҳужжатда қатор вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, бундан буён Ассоциация аъзолари орасида компания томонидан етиштирилаётган заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни тарғиб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда қўллаш, халқ табобатининг оммалашуви ва ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олинди.

Ўз навбатида BMB Trade Group компанияси томонидан ўтказиладиган тадбирлар, бериладиган эълонлар, рекламалар ва PR-материаллар халқ табобати вакиллари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали оммага кенг тарғиб қилиб борилади. Бунда заъфарон доривор ўсимлигига алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунда BMB Zaʼfaron бренди остида етказиб берилаётган олий сифатли ва минг дардга даво заъфарон маҳсулот халқимиз ҳамда хорижлик харидорлар томонидан илиқ кутиб олинаётгани, экспертлар томонидан юксак баҳоланаётганини боис Ассоциациянинг ҳамкорлар сафидан BMB Trade Group компанияси ҳам ўрин олди.

Учрашув давомида мазкур келишувни тўлақонли ва самарали амалга оширишга қаратилган зарур таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. Якунда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, бу каби мулоқотларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.