Куни кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон “Миллик тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Халқ табобати ассоциациси ҳамда Ибн Сино жамоат фонди билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси Aхборот хизмати

Маросимда Ўзбекистон “Миллик тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров, Ўзбекистон Халқ табобати ассоциациси бошқарув раиси Рўзимуҳаммад Хонназаров, Ибн Сино жамоат фонди бошқарув раҳбари Нозим Маҳмудов, партиянинг маҳаллий кенгаш депутатлари, ассоциация аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида худудлардаги партия фаоллари табиблар кенг жамоатчилик вакиллари билан эса онлайн конференция тарзида ўтказилди.

Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори билан тасдиқланган дастур ва “Ўзбекистон Республикасида Халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори асосида амалга оширилаётган ишлар  эътиборга олиниб, партия Халқ табобати ассоциацияси ва Ибн Сино жамоат фонди билан мазкур соҳадаги дастурий вазифаларни ҳамкорликда бажаришга келишиб олди.

Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси Aхборот хизмати

Томонлар жорий йилнинг IV чорагида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Бунга кўра, мазкур дастурдан “Халқ табобати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва илк бор халқ табобатини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси тайёрлаш ўрин олган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиски, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида халқ табобатини ривожлантириш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Хусусан, “Халқ табобати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистонда халқ табобатини ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек, партия ташаббуси билан халқ табобатини ривожлантиришга қаратилган “Ибн Сино авлодлари” кўрик-танловини ташкил қилиш белгиланган.

Р.Хонназаров ўз нутқида, партия билан ҳамкорлик ушбу соҳани жадал ривожлантиришга ҳамда халқ табобати вакилларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади, дея таъкидлади.

Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси Aхборот хизмати

Томонлар мазкур ҳамкорлик меморандумини ўзаро муштаркат мақсадлар йўлида тузилганлигини алоҳида эътироф этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Халқ табобати ассоциациси бошқарув раиси Рўзимуҳаммад Хонназаров ҳамда Ибн Сино жамоат фонди бошқарув раҳбари Нозим Маҳмудовлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзолига қабул қилиндилар.

«Миллий тикланиш» демократик партияси Ахборот хизмати

Икки томонлама музокаралардан сўнг онлайн конференция орқали кузатиб бораётган тадбир қатнашчилари табиблар, партия вакиллари мазкур ҳамкорлик юзасидан ўзларининг ижобий фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси

Ахборот хизмати